Саудия Арабистони шарқидаги Ал Аҳса провинциясида номаълум шахсларнинг тинч аҳоли вакилларига қарата ўт очиши натижасида беш киши ҳалок бўлди ва тўққиз киши жароҳат олди, деб хабар бермода «РИА Новости».
Reuters агентлигининг маҳаллий ОАВ вакилларига таяниб берган хабарига кўра, бинодан бир гуруҳ одамлар чиққан пайтда ниқоб билан юзларини яширган уч киши уларга қарата автомат ва тўппончалардан ўт очган.
Маҳаллий телеканаллар қурбонларнинг жасадлари тасвирланган видеолавҳани намойиш этган. Лекин ушбу видеоёзувнинг ҳақиқийлиги аниқлаштирилмаган. Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)