Халқаро Олимпия Қўмитаси раҳбари Томас Бах 2022 йилда Қатарда ўтказилиши режалаштирилган футбол бўйича жаҳон чемпионати қишки Олимпиада билан бир пайтга тўғри келмаслигига аминлигини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Аввалроқ ФИФА Бош котиби Жером Валке Жаҳон чемпионати − 2022’ни ўтказиш вақти вариантлари сифатида фақат январь февраль ва ноябрь декабрь даврлари қолганини маълум қилган эди.
«Мен бу ҳақида эшитмадим. Бироқ аминманки, Жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинлари ўтказилиш вақтлари бир-бири билан кесишмайди», − деди Бах.
2022 йилги қишки олимпия ўйинлари Хитойнинг Пекин ёки Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида бўлиб ўтади. Олимпиада-2022 пойтахтининг номи 2015 йил июль ойида маълум бўлади.
Изоҳ (0)