Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи уй бекаси туман IIБга ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Постда» нашри.
Аёл номаълум шахслар эшик қулфини бузиб кириб, хонадонидан олти турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари ва 200 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни жабрланувчининг икки маҳалладоши ва қўшни қишлоқда яшовчи шахс содир этгани фош этилди.
Изоҳ (0)