Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида янги икки SIM-картали Sony Xperia Z3 смартфони 2 560 000 сўмдан сотила бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смартфонда 5,2 дюйм 1080×1920 пикселли дисплей, 3 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира, 2,5 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 3100 мА·соат қувватга эга батарея, 20,7 мегапиксели камера, Android 4.4 KitKat операцион тизими ўрнатилган.
Унинг камерасида 4К видеоларни тасвирга олса бўлади. У ҳам чанг ва сувга чидамлилик сертификатига эга. Уни 1,5 метр сув остида 30 дақиқа ушлаб туриш мумкин. Унинг қалинлиги 7,3 миллиметрни, оғирлиги эса 152 граммни ташкил этади. Ушбу смартфин LTE (4G) модулида ишлай олади.
Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрь ҳолатига кўра, «Флешка» савдо мажмуасида битта SIM-картали Xperia Z3 смартфони 2,4 миллион сўмдан, Xperia Z3 Cомпаcт смартфони эса 1,7 миллион сўмдан сотилмоқда.
Изоҳ (0)