Бухоро вилояти Пешку тумани «Янгиобод» қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро жиянининг уйига келиб, жанжаллашиб қолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Жанжал вақтида «Янгиобод» ҚФЙда яшовчи фуқаро жиянининг қорнига пичоқ санчади. Натижада жияни шифохонага ётқизилади.
«Янгиобод» ҚФЙдан бўлган фуқаро эса қонун олдида жавоб беради.
Изоҳ (0)