Бутун дунё бўйлаб оммалашиб улгурган «қуруқ фавворалар»нинг Ўзбекистондаги илк намунаси Бухоро шаҳрида қурилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.
Шаҳар марказидаги кичик амфитеатрнинг 4 гектардан каттароқ ўрнида янги боғ қурилган бўлиб, ундан турли аттракционлар, шийпончалар, ёзги қаҳвахоналар, битта ўйновчи ва иккита қуруқ фаввора жой олган. 5−6 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Абу Али Ибн Сино илмий-маънавий меросига бағишланган конференциядан олдин очилиши режалаштирилган мажмуа лойиҳасининг тахминий қиймати 3 миллиард сўмга тенглиги айтилган.
Қуруқ фаввораларнинг асосий хусусияти шундан иборатки, уларда оддий фавворалардаги сув тўпланадиган жой бўлмайди, чунки у одатда йўлак остида жойлашади. Сув йўлак қопламаси билан бир хил баландликдаги панжаралар орқали отилиб туради ва гўёки йўлдан отилиб чиқаётгандек таассурот уйғотади.
Изоҳ (0)