7 ноябрь, жума куни олий лига жамоалари 26-тур учрашувларини ўтказади, деб хабар бермоқда Uff.uz.
ЎзПФЛ ушбу тур учрашувларига тайинланган ҳакамлар гуруҳларини эълон қилди. Унга кўра, ушбу турнинг марказий учрашуви бўлмиш «Бунёдкор» ва «Пахтакор» қарама-қаршилигини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригаси бошқариб боради.
Учрашув 7 ноябрь куни соат 14:00 да «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.
Қайд этиш жоиз, Равшан Эрматов бунгача «Бунёдкор» иштирокидаги 38 та расмий учрашувда бош ҳакамлик қилган.
Олий лига, 26-тур
«Бунёдкор» — «Пахтакор»
- Бош ҳакам: Равшан Эрматов
- Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов
- Захира ҳаками: Виктор Серазетдинов
- Учрашув назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев (барчаси – Тошкент)
Изоҳ (0)