Бугун профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди. Эркак теннисчилар рейтингида ҳамон сербиялик Новак Жокович катта фарқ билан пешқадамлик қиляпти. Рожер Федерер иккинчи ўринга мустаҳкам ўрнашиб олган бўлса, япониялик Кеи Нисикори 7-поғонадан 5-ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнини яхшилаб олди. Денис 7 поғона юқорилаб, айни пайтда 48-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи рақамли теннисчимиз Фаррух Дўстов эса аксинча, 6 поғонага пастлаб, 148-ўринга тушиб кетди. Ўтган ҳафтада ҳам Дўстов бир йўла 10 поғонага пастлаган эди.
1. Новак Жокович (Сербия) 10010
2. Рожер Федерер (Швейцария) 8700
3. Рафаэл Надал (Испания) 6835
4. Стен Вавринка (Швейцария) 4895
5. Кеи Нисикори (Япония) 4625
... 48. Денис Истомин (Ўзбекистон) 850
... 148. Фаррух Дўстов (Ўзбекистон) 363
Изоҳ (0)