АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги ишонч йўқотилиши айби билан ядро авиабазаларининг икки нафар раҳбарини истеъфога чиқарди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Глобал зарбалар қўмондонлиги матбуот котибининг сўзларига кўра, «Майнот» авиабазаси эскадриляси командири ва «Уоррен» авиабазаси командири ўринбосари истеъфога чиқарилган.
«Майнот» командири подполковник Жимми Браун ўз ходимларини, жумладан аёлларни таҳқирлашда айбланган. Шунингдек, у учувчиларга керакли шароитларни таъминлай олмаганлиги айтилган.
Изоҳ (0)