Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабидаги 382 метрлик янги осмонўпар иморат қўшни амирлик ҳисобланган Дубай ҳукмдори ва БААнинг бош вазири шайх Муҳаммад бин Рашид ал Мактум шарафига номланди. Бу ҳақда амирликнинг The National нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
92 қаватдан иборат Муҳаммад бин Рашид ал Мактум биноси Абу-Дабидаги энг баланд иморатга айланди. Мазкур турар-жой биноси БАА пойтахтидаги янги Жаҳон савдо марказининг бир қисми ҳисобланади.
Emporis консалтинг агентлиги маълумотларига кўра, мазкур янги иморат дунёнинг энг баланд бинолари ўттизлигидан ўрин олди.
Ушбу рўйхатдаги яна тўрт бино Дубайда жойлашган.
Изоҳ (0)