Хитой кичик ҳажмдаги учувчисиз самолётларни йўқ қилувчи лазерли қурилмани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хитой муҳандислик физикаси академияси вакилининг сўзларига кўра, тизим икки километргача бўлган масофадаги кичик учиш аппаратларини улар аниқланганидан кейин беш сония ичида уриб тушира олади. Бунинг учун улар 500 метрдан тепага чиқмаган ва 50 метр/секунддан камроқ тезликда ҳаракатланаётган бўлиши керак.
Лойиҳани бошқараётган академиянинг China Jiuyuan Hi-Tech Equipment Corp компанияси раҳбарининг сўзларига кўра, бундай аппаратларни тутиш снайперлар ва вертолётларнинг вазифасига киради, лекин улар бу ишни яхши уддалай олмаяпти. Кичик учувчисиз самолётлар арзонлиги ва бошқариш осонлиги сабабли террорчилар қуролига айланиш мумкин. Лазерли қурилма эса уларга қарши муваффақиятли курашиш имконини беради.
Изоҳ (0)