Ўзбекистон фуқароларига хорижий валюта билан муомала қилиш учун бир қатор қулайликлар яратилганига қарамай, айрим фуқаролар валютани ноқонуний равишда олиш ёки ўтказишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Ҳуқуқ» газетаси.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш (СВОЖЖДЛҚК) департаментининг Тошкент вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошбек Шодиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳамда Норбек Хўжаевнинг жиноий қилмишларига чек қўйилди.
Улар чет эл валютасини қонунга хилоф равишда фуқаро Г. Сапиевага (ҳар бир Россия рублини 83 сўмдан) 301,2 минг Россия рублини 25 миллион сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Тадбир давомида ҳуқуқбузарлар Тошбек Шодиев ва Норбек Хўжаевлардан ноқонуний равишда муомалага киритишга тайёрлаб қўйилган бошқа валюта қимматликлари ҳам ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди. Улар қилмишларига яраша жазо олди.
Изоҳ (0)