2014 йил 16 сентябрдан буён илк маротаба Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета зарбаси берилди. Бу ҳақда Agence France-Presse’га асосланиб Korrespondent.net хабар бермоқда.
«Ғазо секторидан учирилган ракета Исроил жанубидаги Эшкол вилоятига келиб тушди», − деди Исроил қуролли кучлари вакили. Ракета ҳужуми натижасида зарар кўриш ҳолатлари ҳақида маълум қилинмаган.
Аввалроқ, АҚШ Ғазо сектори аҳолисига 71 миллион долларлик гуманитар ёрдам кўрсатиши, шунингдек, БМТ сўнгги 7 йилда илк марта Ғазога озиқ-овқат етказиб бергани хабар қилинган. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Фаластин-Исроил можароси иккита алоҳида давлат тузиш билан ечилиши лозимлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)