Украинага қарши жиноятлари учун халқаро қидирувга берилган шахсларни сиртдан суд қилиш ва уларнинг мол-мулкларини мусодар қилиш тўғрисидаги қонун 2014 йил 31 октябрдан кучга кирди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Ушбу қонун Украинанинг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартишлар киритишни кўзда тутади. Унга кўра, конституциявий тузумни куч билан ўзгартириш ва йиқитиш, Украина ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигига, давлат ёки жамоат арбобларининг ҳаётига тажовуз қилиш, қўпорувчилик, жосуслик, терактлар уюштириш ва террорчилик ташкилотлари тузишга чақириш, ноқонуний қуролланган бирлашмалар ташкил қилиш каби жиноятлар учун сиртдан суд қилиниши мумкин.
Қонун Украина Олий Радаси томонидан 7 октябрда қабул қилинган бўлиб, мамлакат президенти Пётр Порошенко томонидан 21 октябрь куни имзоланган. Порошенко ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали ўша куниёқ собиқ президент Виктор Януковични суд қилиш имконини берувчи қонунни имзолаганини маълум қилган.
Изоҳ (0)