2014 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Юрий Штерк билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида БМТ Бош Ассамблеясининг жорий сессияси доирасида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий масалалари ва томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)