Oppo R5 энг ингичка смартфон сифатида дунё рекордини янгилади. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смартфонда 5,2 дюйм 1080×1920 пикселли Super AMOLED дисплей, 1,5 ГГц частотага эга 64 бит, саккиз ядроли процессор, 2 Гб тезкор хотира, 5 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли орқа камера, 2000 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. У Android операцион тизимида ишлайди ва 499 доллардан сотилиши кутилмоқда.
Oppo R5 смарфони 148,9×74,5×4,85 мм ўлчамга эга ва у ярим сантиметрдан кичик қалинликка эга илк смартфон ҳам ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача дунёнинг энг ингичка смартфони Gionee Elife S5.1 бўлиб, у 5,1 мм қалинлик билан «Гиннеснинг рекордлар китоби»дан ўрин эгаллаган эди. Vivo компанияси ҳам 3,8 мм қалинликка эга смартфон ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Бироқ ҳозирча, дунёнинг энг ингичка смартфони номи Oppo R5’га тегишли.
Изоҳ (0)