Куни кеча Навоий вилоятидаги олтинтопарлар шаҳри ҳисобланган Зарафшонда 40 та хонадонга мўлжалланган янги кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда «Дўстлик байроғи» газетаси.
Навоий кон-металлургия комбинати томонидан мазкур уйнинг қуриб битказилиши билан шаҳарда 14-кичик туман ташкил этилгани расман эълон қилинди.
Янги уйда 20 та икки хонали ва шунча уч хонали квартира мавжуд бўлиб, улар, асосан, кончилик тизимида кўп йиллардан буён меҳнат қилаётган ишчи-ходимларга берилди.
Изоҳ (0)