Америкалик таниқли боксчи Майк Тайсон Opie Radio’га берган интервьюсида болалигида нотаниш одам томонидан зўрланганини тан олди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Мен етти ёшли кичкина бола эдим. Бегона эркак мени кўчада тутиб олди. У мени масхара қилди ва зўрлади. Мен буни баъзида эслайман, баъзида эса йўқ. Бу воқеа учун ўзимда шармандалик ёки уят ҳисини туймайман», − деди боксчи.
Тайсоннинг радиобошловчига тушунтиришича, бундай ҳолат фақат бир марта содир бўлган. У зўравонни «қария» деб, ундан қочиб кетган. Бу ҳодиса ҳақида полицияга хабар қилмаган.
Изоҳ (0)