Гарри Поттер ҳақидаги фильмлардаги бош рол талқини билан танилган актёр Дэниэл Редклифф бу йил ҳам ҳамкасбларидан кўра кўпроқ пул ишлаб топди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Дэниэл Редклифф 2009 йилдаёқ Гиннес рекордлари китобига энг кўп ҳақ тўланадиган актёр сифатида кирган эди. Ўшандан бери актёр бу мақомни сақлаб келади. Ҳеат World нашриёти маълумотига кўра, 25 ёшли Редклифф «Англиянинг 30 ёшгача бўлган энг бой таниқли шахслари» рейтингида биринчи ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги 102,7 миллон доллар миқдорда баҳоланади.
Дэниэл Редклиффга 2001 йилдан экран юзини кўра бослаган Гарри Поттер ҳақидаги фильмларнинг еттита қисмидаги бош рол ижроси машҳурлик келтирган. Интервьюларнинг бирида актёр ҳеч қачон бойликка интилмагани, лекин шу борада омади юришишини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)