АҚШнинг Украинадаги элчиси Жеффри Паетт Украина суверенитетини ҳимоя қилиш учун Россияга қарши санкция эълон қилган Ғарб давлатлари фирмалари зарар кўраётган бир пайтда, Украина бизнеси даромад олишда давом этаётгани адолатдан эмас, деган фикрни илгари сурди. Бу ҳақда «Сегодня» хабар берди.
Шунингдек, у АҚШ учун санкцияларни эълон қилиш тамойили муҳим ҳисобланиши, санкциялар рўйхати давлат ОАВларида нашр қилиниши барча учун унинг қоидалари қандай эканидан хабардор бўлиш имконини беришини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳамда Евроиттифоқ Россия Федерациясининг Қрим аннексияси ва Донбассга тажовузига жавоб тариқасида унга нисбатан санкцияларни эълон қилган эди. Украина ҳам санкция рўйхатига тушадиган компания ва шахслар номини тайёрлаган, аммо ҳали тақиқларни киритмаган.
Изоҳ (0)