«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси кенгаши жорий йилнинг тўққиз ойида компаниянинг ишлаб чиқариш ва молия соҳаларида олиб борган фаолиятини кўриб чиқди. Бу ҳақда миллий авиакомпаниянинг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2014 йилнинг дастлабки тўққиз ойида миллий авиакомпания хизматларидан бир миллион 976 минг йўловчи фойдаланган. Бу 2013 йилнинг январь — сентябрь ойларида қайд этилган миқдорга нисбатан 95,9 фоизни ташкил этди.
Жорий йилнинг 30 майидан бошлаб Париж, Рига, Токио йўналишлари бўйича рейслар сонининг қисқариши ҳамда Женевага амалга оширилувчи рейсларнинг ёпиб қўйилиши туфайли узоқ хориж давлатларига элтиб қўйилган йўловчилар миқдори икки фоизга камайди: тўққиз ой ичида узоқ хорижга 616,5 минг киши етказиб қўйилди.
Изоҳ (0)