Қозоғистон Бош прокуратураси мамлакат фуқаролари Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Украина ҳудудларидаги «қайноқ нуқталар»га жўнаб кетишда давом этаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Newskaz.ru.
Прокуратура қозоғистонлик ёлланма жангчиларнинг ушбу мамлакатлардаги жангларда иштирок этаётгани тўғрисида ишончли маълумотларга эгалигини таъкидлаган. Алоҳида шахсларнинг Украина жануби-шарқидаги жангларда қатнашиш учун жўнаб кетгани тўғрисидаги хабарлар борлиги айтилган.
Бундай ҳаракатлар Қозоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ таъқиб этилиши айтиб ўтилган. Жумладан, Жиноят кодексининг 162-моддасига биноан қуролли можаролар учун ёлланиш, молиялаштириш, шунингдек, ёлланиш белгилари бўлмаган тақдирда ҳам хорижий давлатлардаги қуролли можароларда иштирок этиш жиноят ҳисобланади.
Изоҳ (0)