Ўзбекистон Олимпия шон-шуҳрати музейида 30 октябрь куни Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида 18—26 октябрь кунлари ўтказилган ПараОсиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди Gazeta.uz.
Миллий Паралимпия ассоциацияси берган хабарга кўра, спортчилар ва уларнинг мураббийлари пул мукофотлари билан тақдирланган.
Маросимда бош вазир Шавкат Мирзиёев, Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари Мираброр Усмонов, Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев, Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Асадулла Салимов ва бошқалар иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, ПараОсиё ўйинларида иштирок этган 27 нафар спортчимиз 22 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза жами 31 та медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида 41 давлат орасида фахрли 5-ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)