Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича G 4 тоифасига кирувчи Гран-При турнири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Дунёнинг кўплаб давлатлари вакиллари иштирокида ўтказилган мазкур нуфузли мусобақада 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган ХXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ҳам ўйналди. Бу эса ўз навбатида мусобақа нуфузини янада ошириш билан бирга ҳар бир вазн тоифасида кечган баҳсларни янада муросасиз кечишини таъминлади.
Ушбу Гран-При турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Жасур Бойқўзиев (+87 кг) финалга қадар кечган баҳсларни ғалаба билан якунлаб, кумуш медаль совриндори бўлди. Шу тариқа Жасур Бойқўзиев Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун навбатдаги рейтинг очколарини ҳам қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Ким бошчилигида Манчестерга йўл олган таркибдан, шунингдек, Никита Рафалович (-80 кг), Максим Рафалович (-80 кг), Наталя Маматова (+73 кг), Дмитрий Шокин (+87 кг), Умида Абдуллаева (+73 кг) ўрин олган.
Изоҳ (0)