Франциянинг Клермон-Ферран шаҳридан бўлган 57 ёшли фуқаро 56 қадаҳ спиртли коктейл ичгач, вафот этди. Бу ҳақда France info агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Клермон-Ферран шаҳридаги барлардан бирида сиғими 50 миллилитрдан 100 миллилитргача бўлган қадаҳда кичик алкоголли коктейлларни ичиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Айнан шу мусобақада иштирок этган 57 ёшли франсиялик 56 қадаҳ коктейл ичиб, рекорд ўрнатди. Бироқ рекорд унга зарар келтирди: алкоголдан кома ҳолатига тушган франсиялик кейинроқ шифохонада вафот этди.
Айни дамда бар эгасини франсиялик ўлими учун жавобгарликка тортиш ёки тортмаслик масаласи муҳокама қилинмоқда. Шаҳардаги Республика суди прокурори ёрдамчисининг фикрича, бу вазиятда қасддан қилинмаган қотиллик сифатида суд терговигача бориш мумкин.
Изоҳ (0)