Кеча Москва областидаги Ногинск шаҳридан таркибида 50 та машина бўлган автоколонна Украина шарқига йўл олди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, юк машиналарига Донецк ва Луганск инфратузилмаларини таъмирлаш учун қурилиш хом-ашёлар ортилган.Бироқ, Россия на Украина, на Қизил Хоч билан гуманитар конвой юбориш масаласида келишмагани айтилмоқда. Украина Ташқи ишлар вазирлиги бу автоколоннани тўхтатиб қола олмаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)