Рим-католик черкови раҳбари Папа Франциск эволюция ва катта портлаш назарияларини тан олди. Бу ҳақда у Папалик Фанлар академиясида сўзлаган нутқида маълум қилган, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
«Ҳозирда дунёнинг бошланиши сифатида қараладиган катта портлаш Худонинг аралашувига қарама-қарши эмас, балки унга муҳтождир. Табиатдаги эволюция тушунчаси яратилишга зид эмас, чунки эволюция ривожланадиган мавжудотлар яратилишини талаб қилади», − деди Папа.
Диншуносларнинг таъкидлашича, Францискнинг фикрлари аввалги Папа Бенедикт XVIнинг ғояларига бутунлай тескари: у ҳаёт пайдо бўлишининг илмий назарияларини ёқламаслигини ва ўзининг диний назария тарафдори эканлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)