Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмасининг Ёш етакчиларни қўллаб қувватлаш лойиҳаси – YLDP томонидан 31 октябрь, жума куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ўзбекистон ифтихори, таниқли ФИФА рефериси Равшан Эрматов билан учрашув ўтказилади, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Лойиҳанинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинишича, «Сардорлар суҳбати» клуби доирасида бўлиб ўтадиган бу учрашув Равшан Эрматовнинг ўзбекистонлик ёшлар билан инглиз тилида қилган илк очиқ мулоқоти бўлади.Учрашувда иштирок этиш истагида бўлган инглиз тилини биладиган фаол ёшлар 30 октябрга қадар YLDP марказига қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.
Иштирокчилардан тадбирга фуқаролик паспорти ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан (16 ёшга тўлмаганлар учун) келишлари сўралган.
Изоҳ (0)