Қирғизистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Сейсмологик институт станцияси 2014 йил 28 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 08:54 да эписентрида 2 балл кучга эга зилзилани аниқлаган. Бу ҳақда Anons.uz хабар берган.
Маълумотларга кўра, зилизила маркази Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида, Қорасувдан 8 километр шимоли-шарқда, Ўш шаҳридан 28 километр шимоли-шарқда жойлашган.
Дастлабки хабарларга кўра, бирор бино бузилмаган ва ҳеч ким зарар кўрмаган.
Изоҳ (0)