«Сен ёлғиз эмассан» республика болалар жамоатчилик жамғармаси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда бутун республика бўйлаб меҳрибонлик уйлари ва «SOS − болалар маҳаллалари» тарбияланувчилари диспансеризациясини ташкил қилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Тошкентдаги диспансеризация 27−31 октябрь кунлари Тошкент педиатрия-тиббиёт институти клиникасида ўтказилади. 21, 22, 23, 30-рақамли меҳрибонлик уйлари ва пойтахтдаги «SOS − болалар маҳаллалари»нинг 600га яқин тарбияланувчилари тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги муассасалар тарбияланувчилари 3−7 ноябрь кунлари диспансеризациядан ўтказилади. Жами 2500 нафардан отриқ 3 ёшдан катта болалар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)