2014 йилнинг 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Швейцария Конфедерациясининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Николас Бруҳлни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Икки томон ҳам Ўзбекистон — Швейцария мулоқотини янада фаоллаштиришдан манфаатдор эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва ҳозирда Швейцария раислик қилаётган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашди.
Изоҳ (0)