Жаҳон шоу-бизнес, кино ва спорт юлдузлари ўз фойдасини хайрия ишларига сарфлашни режалаштирган Matalan фирмаси шарфларида суратга тушиб, ижтимоий тармоқлар орқали онлайн флешмобни йўлга қўйди, деб хабар бермоқда Ҳелло Магазине.
28 октябрь куни 10 фунт (16 доллар) қийматида сотувга чиқарилган шарфни компания сайти орқали исталган киши сотиб олиши мумкин. Флешмобда иштирок этаётганлар ўз исмларининг бош ҳарфи ёзилган шарфда суратга тушган.
Акцияда ҳозиргача Бритни Спирс, Сара Жессика Паркер, Кайли Миноуг, Жастин Бибер, Хелен Миррен, Уэйн Руни, Род Стюарт ва бошқа таниқли юлдузлар қатнашган. Шарфлар сотилишидан олинган барча фойдани компания Буюк Британиядаги болалар шифохоналарига хайрия қилишни режалаштирган.
Изоҳ (0)