Бразилия жануби-шарқидаги Сан Пауло шаҳрида ҳаракатланаётган мактаб автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради, деб хабар берди «РИА Новости».
Ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, камида 20 нафар киши жароҳатланган. Agence France-Presse агентлиги берган маълумотга кўра, автобус ўқувчиларни экскурсияга олиб кетаётган бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)