АҚШга яқиндагина Африканинг Сенегал Республикасидан кўчиб келган, 11 ҳамда 13 ёшдаги ака-укаларни Бронкс мактабидаги бир қанча ўқувчилар қаттиқ дўппослади, деб хабар берди «РИА Новости».
Уларнинг отаси сўзларига кўра, ўқувчилар болаларни катта танаффус пайтида мактаб ҳовлисида урган. Ўтган ҳафта мобайнида улар устидан кулиб, исмини айтмасдан «Эбола» номи билан масхара қилиб чақирган. Жисмоний тарбия фанида ўқувчилар: «Коптокка тегманг, касалингиз юқади, сизлар билан ўйнамаймиз»,— дея эътироз билдирган.
Мактаб маъмурияти болаларни ҳимоя қилиш учун қўшимча чора тадбирлар кўришини билдирган.
Африкалик ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳолат Ғарбий Африкада Эбола касаллиги тарқалганидан буён африкаликларга қилинган ҳурматсизлик ва ҳақоратларнинг ҳозрича энг охиргиси эканлигини таъкидлади.
Аввалроқ, АҚШда Эболадан либериялик Томас Дункан ҳалок бўлгани ва уни даволаётган ҳамшира касалликни юқтириб олгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)