«Левада» таҳлил маркази томонидан ўтказилган сўровларда Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг сайлов рейтинги тушгани қайд этилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Бўлажак президентлик сайловларида Владимир Путинга овоз беришни истайдиганлар 2014 йил сентябрь ойида ўтказилган сўров иштирокчиларининг 49 фоизини ташкил этган. Бу кўрсаткич август ойида 57, январь ойида 29 фоизни ташкил қилган.
Августдаги кўрсаткич энг юқориси бўлгани маълум қилинган. Марказ директори ўринбосари Алексей Гражданкин рейтинг ҳар доим ҳам энг юқорида турмаслигини ва табиий кўрсаткичларга қайтишини эътироф этган.
Изоҳ (0)