Украина президенти Пётр Порошенко ўз мамлакати халқини Украина фашист босқинчиларидан озод қилинганлигининг 70 йиллиги билан табриклади. Табрик матни Украина президенти маъмурияти расмий сайтида келтирилган.
Иккинчи жаҳон урушидаги украин халқининг жасорати ва матонати ҳақида гапирган Порошенко 8-9 миллион украиналик жангчилар уруш майдонларида ҳалок бўлганини эслатиб ўтди. Шунингдек, у Украина ўша даврда мустақил давлат бўлмаганига қарамай Гитлерга қарши коалициянинг муҳим қисми бўлгани сабабли Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таъсисчиларидан бўлганини эътироф этди.
Порошенконинг сўзларига қараганда, Украина чегаралари Иккинчи жаҳон урушидан кейинги 70 йил давомида дахлсиз бўлган, бироқ ҳозир уруш Ғарбдан эмас, балки Шарқдан келган. Мамлакатни 70 йил муқаддам ҳимоя қилганларнинг неваралари, эваралари ва чевараларига мурожаат қилиб, уларни ўз аждодлари ғалабасини эсга олишга чақирган Порошенко ўзи ишлаб чиққан сиёсий ва дипломатик режа ёрдамида Донбассдаги урушда ғалаба қозонишга ишонишини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)