Фаластин миллий мухторияти президенти Маҳмуд Аббос Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисини чақиришни талаб қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Фаластинликлар ўз давлатларининг пойтахтига айлантиришни истаётган Шарқий Қуддусда араблар ва яҳудийлар ўртасида тўқнашувлар тез-тез юз бериб туради. Аббос Шарқий Қуддусда зўравонликни Исроил агрессиясини тўхтатишни талаб қилган.
Аввалроқ, Исроил Қуддуснинг шарқий қисмига кўчиб келганлар учун 1000 та янги уй қуришни режалаштираётганини маълум қилган эди. «Фатҳ» ҳаракати марказий қўмитаси аъзоси Жибрил Ражуб Исроилнинг ушбу режасига зўравонлик билан жавоб қайтарилиши мумкинлигини айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)