Эстонияда 15 ёшли бола немис тили ўқитувчисини отиб ташлади. Бу вазият тафсилотлари ва ўқувчининг бундай қилишга бўлган сабаблари ўрганилмоқда. Фавқулодда ҳолат Вилянд шаҳрининг «Паалалинна» мактабида содир бўлган, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Воқеа 27 октябрь маҳаллий вақт билан соат иккиларда бўлган. Ўқ узган бола шу мактабнинг 9-синф ўқувчисидир. Ўқ узилган вақтда синфда яна бир қанча ўқувчи бўлган, лекин ўқитувчидан бошқа ҳеч ким жабрланмаган. «Вести FM» радиостанцияси хабарига кўра, ўқ отган бола қўлга олинган.
Эстония бош вазири Таави Рийвасга бу ҳақда ахборот берилган. Вазир бўлган воқеа бутун мамлакат аҳолисини ажаблантирганини қайд этди ҳамда ҳалок бўлган ўқитувчи оиласига таъзия билдирди: «Биз воқеа тафсилотларидан ҳали хабардор эмасмиз, лекин зўравонлик ҳеч қачон тўғри қарор бўлмаган. Бундай ҳодисалар содир бўлиши керак эмас. Ҳаммамиз атрофимизда ёрдамга муҳтож одамларни пайқашимиз керак. Бугунги вазият – бу ҳақдаги ачинарли эслатма бўлиб қолади. Мен ҳалок бўлган ўқитувчи яқинлари ва мактаб маъмуриятига чуқур таъзиямни билдираман».
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрда америкалик мактаб ўқувчиси ўз синфдошларини отиб ташлаган эди. Натижада бир қиз ҳалок бўлган, тўрт киши оғир жароҳатланган.
Изоҳ (0)