Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 27 октябрь куни эрталаб бир эркак ва бир аёл ўзини граната ёрдамида портлатиб юборган. Бу ҳақда LifeNews хабар берди.
Хабарда айтилишича, жуфтлик бир кун олдин оқшомда Чапурин фамилияли кишининг уйига меҳмонга келган. Тунда улар кўнгилҳушлик қилиб, эрталаб номаълум сабабларга кўра ўзларини портлатган. Уй ва унинг эгасига зарар етмагани таъкидланган. Ҳозирда уйни сапёрлар текширмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодиса тафсилотлари, ҳалок бўлганларнинг шахслари, портлатилган гранаталарнинг турларини аниқлашга киришган. Воқеага ўз жонига қасд қилишдан ташқари портлатиш ускунасига нисбатан эҳтиётсиз муомалада бўлингани ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги айтилган.
Изоҳ (0)