Хитойнинг Gulf Cable Trading Company компанияси «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида Navoi Cable Connector ОАЖ чет эл корхонасини тузди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Корхона «Алюминий ва алюминий қотишмасидан элктротехника симларини ишлаб чиқариш, кабель изоляцияси материаллари ва юқори вольтли кабель линиялари учун муфталар тайёрлаш» бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ташкил этилган.
Лойиҳанинг илк даври учун сармоядор томонидан 2 миллион доллар миқдоридаги инвестиция ажратилган. Кейинчалик сармоя ҳажми 5,95 миллион долларга оширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)