Сомалида журналист Муҳаммад Моҳаммуд Тима-Кадденинг ўлимида айбдор деб топилган икки киши омма олдида қатл этилди. Бу ҳақда маҳаллий РБC радиостанцияси хабар берган.
2014 йил август ойида 22 ёшли Али Башир Усмон ва 25 ёшли Абдуддаҳи Шариф Усмон 2013 йил ноябрь ойида журналистни ўлдирганликда айбланган эди. 25 октябрь куни Могадишодаги Полиция академиясида Ҳарбий суд судьялари, Тима-Кадденинг оиласи ва журналистлар иштирокида ўтказилган қатлда айбланувчилар ҳарбийлар томонидан отиб ўлдирилган.Маҳаллий телевидениеда ишлаган Тима-Кадде Сомалида 2013 йилда ўлдирилган еттинчи журналист бўлган эди. Мамлакат «Чегара билмас мухбирлар» томонидан тузилган матбуот эркинлиги рейтингида 180 давлат орасида 176-ўринда кўрсатилган.
Изоҳ (0)