Жанубий Кореянинг «Севоль» пароми ҳалокати бўйича кўрилаётган ишда айбловчи томон кема капитанини ўлим жазосига маҳкум қилишни сўради, деб хабар бермоқда ТАСС.
Шунингдек, чўкиб кетган кема экипажининг яна уч нафар аъзосига умрбод қамоқ жазоси берилиши сўралган бўлса, 11 нафар экипаж аъзосига 15 йилдан 30 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши талаб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 16 апрель куни бортида экипаж аъзолари ва 476 йўловчи бўлган «Севоль» пароми Корея яриморолининг жануби-ғарбида чўкиб кетган эди. Натижада 304 киши ҳалок бўлган, бортдаги бир неча киши бедарак йўқолган, деб эълон қилинган. Йўловчиларни чўкаётган кемадан эвакуация қилиш ўрнига уларга каюталарда қолишни буюрган 69 ёшли капитан Ли Чун Сок ва унинг жамоасига фожеадан бир ой ўтиб қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилган эди.
Изоҳ (0)