Ўзбекистон Республикасининг турли вилоятларидан келган бадиий гимнастикачилар Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Кубоги учун баҳс олиб борди. Бу ҳақда Sports.uz хабар бермоқда.
Бадиий гимнастикачилар Спорт устаси ва Спорт усталигига номзод дастурлари учун баҳсларда иштирок этди. Тўртта йўналиш — тасма, ҳалқа, тўп ва булава баҳсларида пойтахтлик гимнастикачилар шоҳсупага кўтарилди.
Ҳалқа ва тасмада машқ қилиш йўналишларида Фархутдинова Равиля биринчиликни қўлга киритди. Саидхонова Комила тўпдаги машқларда тенгсиз деб топилган бўлса, булава машқида Юсупова Жасмин барчадан устун келди.
Спорт усталигига номзод дастурида мезбон гимнастикачи Усмонова Нуринисо ҳалқа ва тўп билан ўтказиладиган машқлар ғолибаси деб топилди. Шу дастурнинг булава ва тасма машқларида эса тошкентлик Кисилёва Алексия ва Абдувоҳидова Диана биринчиликни қўлга киритди.
Кўпкураш баҳсларида Спорт устаси дастурида Фархутдинова Равиля, Спорт усталигига номзод дастурида эса Тошкенбоева Сабина барча рақибларидан устун келди.
Изоҳ (0)