Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин Москва Украина Олий Радаси учун сайловни бўлиб ўтган деб тан олишини маълум қилди, дея хабар берди «Сегодня».
«Биз сайловнинг расмий якунларини кутяпмиз, ҳозирча турли хилдаги маълумотлар тарқалмоқда. Бироқ сайловлар бўлиб ўтгани ҳақидаги яққол хулосага ҳозирдан келиш мумкин», − деди у.
Аввалроқ, Украинада 26 октябрь куни Олий Рада учун ўтказилган сайловларнинг дастлабки якунларига кўра мамлакат бош вазири Арсений Яценюкнинг «Миллий фронт» ва президент Пётр Порошенконинг «Пётр Порошенко блоки» партиялари етакчилик қилаётгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)