«Роспотербнадзор» хизматининг Курск области бошқармаси селфига ишқибозлик педикулёз касаллигининг тарқалишига сабаб бўлишидан огоҳлантирди. Бу ҳақдаги ахборот муассаса расмий сайтида тақдим этилган.
Хабарда айтилишича, селфи-фотосуратларга гуруҳ бўлиб тушиш мақсадида бошларнинг бир-бирига яқинлашиши оқибатида битларнинг кўчиши педикулёз касаллигининг тарқалишига сабаб бўлмоқда.
Маълумот учун, педикулёз одам танасида паразитларнинг ҳаракати натижасида тарқаладиган касаллик бўлиб, инсонларнинг бевосита алоқаси вақтида юқиши кузатилади.
Изоҳ (0)