Инчеонда бўлиб ўтган ПараОсиё ўйинлари ниҳоясига етиб, спортчиларимиз Ўзбекистонгага қайтиб келди. Тошкент Халқаро аэропортида спортчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sports.uz. Маросимда спортчиларни уларнинг ота-оналари, яқинлари, дўстлари ва журналистлардан иборат жамоа илиқ қарши олди.
Эътиборлиси, ПараОсиё ўйинларида иштирок этган 27 нафар спортчимиз 22 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза, жами 31 та медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида 41 давлат орасида фахрли 5-ўринни банд этди. Шу билан бирга мамлакатимиз спортчилари ПараОсиё ўйинларида 12 маротаба Осиё рекордини янгилашга ҳам муваффақ бўлдилар.
Изоҳ (0)