Кариб денгизида жойлашган Доминикана Республикаси аэропортида ошқозонига 55,5 минг евро бекитган Испания фуқароси ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учиб келган аёл ва у олиб ўтмоқчи бўлган пул ҳақида огоҳлантирилган бўлган. Шунинг учун ҳам аёл Доминиканага учиб келиши билан рентгендан ўтишга мажбур қилинган.
Маълум бўлишича, аёл пул солинган 16 та пакетни ютиб юборган. Яна 54,6 минг еврони багажда олиб ўтмоқчи бўлган.
Испания фуқаросининг олиб ўтмоқчи бўлган пулларининг умумий қиймати 140 минг долларни ташкил этган. Қонун бўйича эса йўловчилар ўзлари билан фақат 10 минг доллар нақд пул олиб кетишлари мумкин.
Изоҳ (0)