Замбия жанубида паром ҳалокатга учраб, 26 киши ҳалок бўлди. Улардан 23 нафари болалар эди, деб хабар бермоқда ТАСС Африка ОАВларига таяниб.
Полиция маълумотларига кўра, мазкур бахтсиз ҳодиса 24 октябрь куни Кариба кўлида содир бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг хабар беришича, ҳалокатга кеманинг ҳаддан зиёд тўлиб кетгани сабаб бўлган.
Ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилаётган бўлиб, уларга полициячилар ва ҳарбийлар жалб қилинган.
Изоҳ (0)