Украина жанубида жойлашган Одесса яқинидаги Андреевка қишлоғида истиқомат қилувчи 34 ёшли аёл янги туғилган чақалоғини ахлат ташланадиган чуқурда қолдириб кетди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Аёлнинг қўшнилари милицияга гувоҳлик беришича, унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди бўлган ва аёл учинчи бор она бўлишни истамаган. «Бундан ташқари, у боланинг отаси эри эмас деб ўйлаган. Шунинг учун ҳам ҳомиладорлигини бекитиб, шифохона рўйхатидан ўтмаган», — деди Белгород-Днестровский шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот офицери Наталя Заремба.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан аниқланишича, аёл тўлғоқ бошланиши билан кўчадаги ҳожатхонага йўл олган. Чақалоқ туғилгач, ахлат тўкиладиган чуқурга тушиб кетган ва чиқиндиларга кўмилган. Аёл эса болани олишга уриниб ҳам кўрмаган ва ҳеч нарса бўлмагандай уйига қайтган.
Орадан икки ҳафта ўтибгина, аёл бўлган воқеани дугонасига айтиб берган. Дугонаси эса шу заҳотиёқ шифохона ва милицияга қўнғироқ қилган.
Чақалоқ жасади чуқурдан қутқарувчилар томонидан чиқариб олинди.
Янги туғилган чақалоғини ўлдиргани учун аёл беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)