Пойтахтимизда давом этаётган шахмат бўйича ФИДЕ Гран-присининг 2-босқичида кеча, 23 октябрь куни 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар бемоқда «Olamsport».
Сайёрамизнинг 12 нафар гроссмейстери иштирок этаётган турнирда мамлакатимиз шарафини Рустам Қосимжонов ҳимоя қиляпти. 3-турда 17-жаҳон чемпиони оқ доналарда ўйнашига қарамай, яна мағлубиятга учради.
Қосимжонов грузиялик Баадур Жобавага имкониятни бой бериб қўйди. Бу Ўзбекистон вакилининг кетма-кет иккинчи мағлубияти бўлди.
Изоҳ (0)